Juma, 10.05.2024, 11:35
WWW.BIZ.BIZ.UZ Universal Real Portal
Приветствую Вас Yangi | RSS

WwW.Biz.Biz.uZ
MINI-CHAT
200
OVOZ BERISH
Siz qayerdansiz?
Всего ответов: 503
HISOBLAGICH

Xozir Saytda: 1
Mehmon 1
Foydalanuvchi: 0
Главная » 2011 » Iyun » 18 » Ашаддий мухлислар: ҳурмат, орзу ва ғайриоддий истаклар…
19:51
Ашаддий мухлислар: ҳурмат, орзу ва ғайриоддий истаклар…


«Фанат» сўзи асли грек тилидан олинган бўлиб, маъноси кўр-кўрона эътиқодни англатади. Эътиқод қилинган объект жонли ёки жонсиз бўлиши мумкин. Бу интилиш спорт тури, санъат асари, бирорта шахс ёки гуруҳга қаратилади. Кўнгил орзуси бўлмиш юлдузининг ҳаётидаги ҳар бир янгилик фанатларни қизиқтиради. Улар кумири ҳаётида рўй бераётган ахборотни алмашиш мақсадида фан-клублар тузишади, турли учрашувлар ўтказишади. Бугунги қаҳрамонларимизни оддий мухлислардан қайсидир жиҳати билан ажралиб турганлиги учун танладик. Хўш, уларнинг ҳавас ва қизиқишларига севимли юлдузлари нима деб жавоб бераркан?

«Сардор Раҳимхон учун шоирага айландим»

Гулмира Раҳмонова, 23 ёш, «Халқ Банки» ҳисобчиси

— Сардор Раҳимхон радиобошловчи бўлган пайтларидаёқ унинг ашаддий мухлисасига айланганман. Олиб борадиган радиолойиҳаларида шу қадар кўп қатнашганманки, телефон қилганим замон, «А-а-а, Гулмира бу яна сизми?» деб эски танишлардек сўрашарди. Сардор ака кечаси билан олиб борган эшиттиришларини кўз юммай эшитиб, тинимсиз қўнғироқларим орқали фаол қатнашиб турардим. Ижодларидаги йўналишни бир оз ўзгартириб хонандаликни бошлаганларида фан-клубимиз қатнашчилари билан имкон борича уларни қўллаб-қувватладик. Энг қувонарлиси, Сардор ака бу борада ҳам қобилиятларини кўрсата олдилар. Ижодлари давомида фан клубимиз аъзолари томонидан ташкил этилган турли кечалар, суҳбатлар, байрам маросимларида доим мулоқотда бўлиб турамиз. Севимли юлдузимизнинг янги қўшиқлари, концертларидан кейинги билдирган фикрларимизни жавобсиз қолдирмай, ҳаётларидаги қувончларига бизни ҳам шерик қилишларидан беҳад ҳурсандман. Бугун «Суғдиёна» орқали севимли хонандамга аталган шеъримни тақдим қилмоқчиман.

Башоратчи эмасман, лекин кўнглим сезади

Аразингиз куй тушса, дунё бўйлаб кетади

Йигирма йил ўтса ҳам, саҳнанинг тўридасиз

Доимо бўлинг бардам, сиз мухлислар кўнглидасиз

Асло ҳавотир олманг, қариб коламанми деб,

Ижод ёш танламайди, суроби ўтди-ку деб,

Кўзларимни гар юмсам, кўз олдимда турасиз,

Йигирма йил ўтса ҳам, ҳозиргидек бўласиз…

Сардор Рахимхон: — Содиқ ва эътиборли мухлисларим кўп. Улар менинг беш йил давомидаги ижодимнинг ўнқир-чўнқирликлари, омадли кунларим ва бу учун қилган меҳнатимни эсга солувчи аксимдир. Ҳаммаларига келажакда муносиб турмуш ўртоқ учрашини тилаб қоламан.

«Шаҳзоданинг суратисиз уйқуга кетмайман»

Азиза Ҳасанова, 20 ёш, уй бекаси

— Шахзоданинг ашаддий мухлисасиман! Унга ўхшагим келади. Шу сабаб ўзим ҳам шоу бизнесга кириш истагида яқинда бир фильмда суратга ҳам тушдим. У билан учрашишни доим орзу қилиб юрардим. Шаҳзодани биринчи бор яқиндан бир тўй маросимида кўриб қолганман. Унга мухлисаси эканлигимни айтиб, бирга суратга тушишни илтиомс қилганимда, жилмайганча ўтирган курсичасидан жой берди. Юлдузнинг мухлисга бу қадар эътибори мени лол қолдирди. Бир қанча вақт ўтиб дугоналарим билан айланиб юриб Шаҳзодани машинада кетаётганини кўриб қолдим. Машинанинг йўлига туриб олганча қўлларимни силкитиб тўхтата бошладим. Машина тўхтади, ундан Шаҳзода тушиб, мен билан суҳбатлаша бошлади. Бу ҳаракатлари билан унга нисбатан бўлган ҳурматимни янада оширди, чунки менинг назаримда у юлдуз, мен эса оддий мухлис эдим-да. Шаҳзода бугунги ҳаётимда нафақат юриш-туришим, киядиган либосларим, пардозим ва соч турмагига бўлган тақлидимда, балки, уйимнинг ҳар бир бурчагида осилган суратларида яшайди. Баъзида меҳмонга икки-уч кунга бориб қолсам ҳам, кечқурун уйқуга кетишдан аввал сумкачамдан Шаҳзоданинг расмини чиқариб кароватим тепасига ёпиштириб қўйишим одатий ҳолга айланган.

Шаҳзода: — Азизани жуда яхши танийман. Унинг ижодимга бўлган меҳри, эътибори мени бефарқ қолдирмайди албатта. Унинг менга тақлид қилишига келсак, Азиза табиатан гўзал қиз. Тақлиднинг ёмон томони йўқ, аммо бунда ўзлигини, чиройли фазилатларини йўқотиб қуймаслик муҳим.

Муаллиф: — Интервью олинган кун Азизанинг никоҳ тўйи бўлаётганди. Шаҳзода мендан унинг рақамларини олиб телефонда албатта табриклашини айтди.
Категория: Shou-Biznes | Просмотров: 1548 | Добавил: megamax | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

KIRISH
Juma
10.05.2024
11:35


Mehmon, BIZ SIZNI KO'RGANIMIZDAN XURSANMIZ RO'YXATDAN O'TING YOKI SAYTGA KIRING!

SAYTDA QIDIRISH
SMS JO'NATISH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile

SMS SHERLAR

 SMS XAZILLAR

 SMS SEVGI SO'ZLARI

 SMS DO'STLIK

 SMS LATIFALAR

 SMS JONLI SHERLAR

 SMS MANTIQIY

 SMS MAQOL

 SMS SEVGI

 SMS SPORT XAZILLARI

 SMS TABRIK SHERLAR

 SMS TOPISHMOQLAR

 SMS STUDENT

 СМС НОВИЙ ГОД

 ЛЮБОВНИЕ СМС

 Прикольные смс

 СМС СТИХИ

BIZ BILAN ALOQA
Portal Prezidenti
Abdullox Abdurozzoqov
Агент@mail.rumegamedia.uz@mail.ru
(+99894) 681-92-78

Barcha xuquqlar ximoyalangan Abdullox Abdurozzoqov © 2024