Yakshanba, 19.05.2024, 10:07
WWW.BIZ.BIZ.UZ Universal Real Portal
Приветствую Вас Yangi | RSS

WwW.Biz.Biz.uZ
MINI-CHAT
200
OVOZ BERISH
Siz qayerdansiz?
Всего ответов: 503
HISOBLAGICH

Xozir Saytda: 1
Mehmon 1
Foydalanuvchi: 0
Главная » 2011 » Aprel » 9 » Ойбек Нигора "“Уммон” гуруҳига қойил қолдим"
20:11
Ойбек Нигора "“Уммон” гуруҳига қойил қолдим"

Қаҳрамонимиз шу кунгача деярли 

ёлғиз интервью бермаган. Аммо биз уни 
партнёридан вақтинча ажратиб, алоҳида савол жавоб қилишга жазм этдик. Демак, 
Ойбек билан Нигорасиз бўлган илк суҳбатдан баҳраманд бўли

-Мухлисларга янгилик қилиш ниятида бирон-бир тадбирдаги чиқишингизда ўзингизга бошқа дуэтдош танлашга тўғри келса... 

-Хонанда, бастакор ҳамда шоира Шаҳнознинг ижодини қаттиқ ҳурмат қиламан. Агар янгилик қилиш керак бўлса, айнан уни ўзимга дуэтдош сифатида танлаган бўлардим. 

-Фақат тўғрисини айтинг, Нигорага уйланиш ҳақида бир марта бўлса ҳам ўйлаб кўрганмисиз?

-Албатта, ўйлаб кўрганман, бир марта эмас, кўп марта... (кулади) Лекин бу ҳақда ҳали жиддий бошқотирганим йўқ. Вақти келса, қароримни очиқ-ойдин айтаман.

-Кейинги пайтларда ортиқча вазн олаётгандексиз? Ўзингизга сезилаяптими?

-Сезилаётгани учун ҳам бунга қарши "кураш”ни аллақачон бошлаб юборганман. Жиддий "чора”лардан кейин назаримда, натижаси бўлаяпти.

-Ўзингизга қисқа ва лўнда таъриф беринг!.. 

-Оғир босиқ, етти ўлчаб бир кесадиган... 

-Яна қайси тилларда бемалол қўшиқ айта оласиз?

-Агар яхшилаб тайёрлансам ҳамма тилда бинойидан куйлашим мумкин. Ҳозиргача, русча, италянча, қозоқча, қорақалпоқча тилларда қўшиқ айтганман. 

-Ҳаётий принципингизга мос келадиган биронта мақол айтинг!

-Қўлингдан келса, бошқаларга яхшилик қил, қўлингдан келмаса, ҳеч бўлмаса ёмонлик қилма.

-Сир бўлмаса, электрон почтангизга келадиган хатларнинг асосий мазмуни қандай?..

- Вилоятдаги мухлисларимиз кўпинча "£ачон бизда концерт қўясизлар?” деб сўрашади, кейин "Нигора билан турмуш қуриш ниятларинг борми?” деган мазмундаги мактубларни кўп оламиз. Ҳатто Нигоранинг ашаддий мухлислари менга "Нигорадан узоқроқ юр, уни тинч қўй” деган таҳдидли хатларни қайта-қайта ёзишдан эринишмайди. 

-Энг кўп танқидга сабаб бўлган клип ёки қўшиқингиз?.. 

-"Қурғур” қўшиғига ишлаган клипимизни ашула мазмунига мос эмас, деб танқид қилишган. 

-Сиз ва Нигора ҳақида тарқалган энг ёқимсиз ва нотўғри миш-миш?

- Нигора Ойбекдан катта экан, деган гапни энг ёқимсиз ва нотўғри миш-миш деб биламан. Нигора ўзи кич-ки-на қизча бўлса, қанақасига мендан катта кўринсин. Демак, мен ундан ҳам кичкина эканман-да. (жаҳли чиқиб) "Улар ака-сингил эмиш” деган гапни-ку ғирт бемаънилигини айтмаса ҳам бўлади. Мантиққа тўғри келмайдиган гап.

-Айтинг-чи, қайси қўшиғингизни катта ёшлилар ҳам илиқ қабул қилишди?

- Катта ёшли тингловчиларимиз "Соғиндингми, мен қурғурни”, "Бобойжоним” ва италянча "Либерта” номли қўшиқларимиз уларга манзур бўлганини айтишади. Тўйларда келиб раҳмат деб пешанамиздан ўпиб ҳам қўйишади.

-Сўнгги пайтларда шоу-бизнесда ижоди билан эътиборингизни тортаётганлар?..

- "Уммон” гуруҳининг ҳеч қандай клип, рекламасиз ўз мухлисларини топаётганига қойил қолдим. Бундан ташқари "Зарба” гуруҳининг ижоди ҳам эътиборимни тортди, йўналиши қандайдир ўзгача. 

- Ойбек қачон алоҳида ижод қилиши мумкин?

- Бу саволга аниқ жавоб беролмайман. Ҳозирча бундай ниятим йўқ. 

-Қайси ярамас одатингиздан воз кеча олмаяпсиз?

-Бевақту соат овқатланиш одатимдан воз кечишим қийин бўлаяпти. Ёшлигимдан ота-онам, "болам овқатингни охиригача е, тагига қолдирма” деб ўргатишган-да, энди шу панд бераяпти. Тўй, маъракаларга борганда, парҳезда бўлишимга қарамй тортилган овқатни охиригача еб қўяман.

-Хонанда сифатида нимани ҳазм қилолмайсиз?

-Чет эл мусиқаларини ўғирлаб куйлаб чиқаётган қўшиқчилар ижодини ҳазм қилолмайман. Улар нима камимиз бор, керак бўлса биздан кўчиришсин! 

-Нигора билан умуман ўхшамайдиган жиҳатингиз?

-У шўх, шартакироқ, ўйлаганини айтади-қўяди, мендан эса гап суғуриш қийин.
Категория: Shou-Biznes | Просмотров: 732 | Добавил: megamedia | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

KIRISH
Yakshanba
19.05.2024
10:07


Mehmon, BIZ SIZNI KO'RGANIMIZDAN XURSANMIZ RO'YXATDAN O'TING YOKI SAYTGA KIRING!

SAYTDA QIDIRISH
SMS JO'NATISH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile

SMS SHERLAR

 SMS XAZILLAR

 SMS SEVGI SO'ZLARI

 SMS DO'STLIK

 SMS LATIFALAR

 SMS JONLI SHERLAR

 SMS MANTIQIY

 SMS MAQOL

 SMS SEVGI

 SMS SPORT XAZILLARI

 SMS TABRIK SHERLAR

 SMS TOPISHMOQLAR

 SMS STUDENT

 СМС НОВИЙ ГОД

 ЛЮБОВНИЕ СМС

 Прикольные смс

 СМС СТИХИ

BIZ BILAN ALOQA
Portal Prezidenti
Abdullox Abdurozzoqov
Агент@mail.rumegamedia.uz@mail.ru
(+99894) 681-92-78

Barcha xuquqlar ximoyalangan Abdullox Abdurozzoqov © 2024