Yakshanba, 12.05.2024, 08:53
WWW.BIZ.BIZ.UZ Universal Real Portal
Приветствую Вас Yangi | RSS

WwW.Biz.Biz.uZ
MINI-CHAT
200
OVOZ BERISH
Siz qayerdansiz?
Всего ответов: 503
HISOBLAGICH

Xozir Saytda: 1
Mehmon 1
Foydalanuvchi: 0
Главная » 2011 » May » 2 » Осмон йироқ, ер қаттиқ эмас экан…
18:51
Осмон йироқ, ер қаттиқ эмас экан…
Ялиниб ёлвориш-у талашиш-тортишишдан кутилган наф бўлмади ҳисоб. «Хизмат ҳақи» беш мингдан тўрт мингга тушди, холос. «Кўки»да, албатта.

Негаки, бунақа масалада савдо, одатда, долларда бўлади. Йўқ, музокара машина ёки ҳовли нархи устида бормади. «Хизмати»ни нақд 4000 долларга баҳолаган шахс атанган ҳофиз бўлганида, ҳамён кўтармаса узрни қуюқ қилиб, бошқасининг эшиги чертилади... Гап инсон тақдири, кейинги қисмати не кечиши хусусида кетдики,

яхшиям осмон узоқ, ер қаттиқ эмас экан...

...Ҳаммаси тўрт-беш нафар фуқаронинг прокуратура органига ариза битишидан бошланди. Натижада Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги фуқароларни чет элга ишга жойлаштириш бўича хўжалик ҳисобидаги Қарши минтақавий бюроси директори У.Эшқобилов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу – 2008 йилнинг ноябр ойидаги воқелик ўша йилнинг бошларида ушбу бюрога Россия Федерациясининг Саратов ва Санкт-Петербург шаҳарларидаги «Техно Мобул» компаниясидан фуқароларни ишга чақириш бўйича таклиф келиб тушганди. Таклиф ўрганилди, шарт-шароитлар муҳокама қилиниб, ишлаш хоҳишини билдирган 42 нафар фуқаро бюро орқали Россиянинг шимолий пойтахтига юборилди. Аммо кўп ўтмай муаммо туғилдики, ишга жўнатилган айрим фуқароларга у ердаги шароит ёқмай норозилик билдиришга тушадилар. Бюро мутасаддилари иш берувчилар билан муаммога ечим топгунча ортга қайтганлар ҳам бўлди. Ва кела-сола ариза ёзишга тушдилар. Натижада... Дастлабки тергов жараёнида кўп нарсаларга ойдинлик киритилди. Яъни, фуқароларни ишга юбориш жараёнида фирибгарлик ёки бошқа суиистеъмолчиликлар аниқланмади, щунингдек, аризачиларнинг гўёки пора тариқасида берган пуллари бюро хизмати, чипта ва бошқа тўловларга сарфлангани ойдинлашди, натижада жиноят ишининг У.Эшқобиловга тегишли қисми ҳаракатдан тугатилди. «Ишни» тугатган терговчи андек шошганми ёки муҳим ҳолатлар юзасидан барвақтроқ тўхтамга келганми, ишқилиб, 2009 йилнинг декабр ойида У.Эшқобиловнинг «дело»си яна қўзғатилди. Бу сафар тергов ҳаракатларини олиб боришлик қарши шаҳар прокуратурасининг катта терговчиси Шербобо Хуррамов чекига тушди. Ш.Хуррамов қарийб 20 йиллик тажрибага эга прокуратура ходими. Бунақанги ишларни кўриб, сарагини-саракка, пучагини-пучакка чиқариш чўт эмас. Шундай бўлди ҳам. Ишни “обдон ўргинб чиқиб” , хулосага келдики, айбланувчининг ҳаракатларида Жиноят Кодексининг 135-(Одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш), 168-(Фирибгарлик) моддаларида кўрсатилган жиноят аломатлари йўқ. Мансаб ваколатини бажаришга оид айрим жиноят аломатлари аниқлангандай бўлди-ю бунинг ижтимоий аҳамияти юқоридаги моддаларга қараганда кам. Яъни, «дело»ни Амнистия актига асосан тугатиш мумкин. Бу – қонун талаби. Иш шу нуқтага етганда терговчи Ш.Хуррамов ёдига охори тўкилиб кетган мақол тушди чоғи, шитоб билан кетаётган тергов ҳаракати тўхтади-қолди: шошма окаси, текинга мушук ҳам офтобга чиқмайди, ахир?!

Шундан кейин, таъбир жоиз бўлса, терговчи ва айбланувчи ўртасида мушук-сичқон ўйини бошланди. Терговчи — «қамайман», деб қўрқитса, терговга қатнайвериб зада бўлиб кетган У.Эшқобилов ялинишга тушади: «Шафқат қилинг...»

Ана ўша «Шавқат»нинг баҳоси тўрт минг доллар эди!.. «Тўрт минг доллар!..» Терговчи оғизгинасининг бир четидан чиққан бунча пул — ўртаҳол оиланинг камида бир йиллик бюджетини ташкил қилади. Бунча маблағ «контракт»да ўқийдиган талабанинг икки йиллик тўловига етиб, ҳатто ортиб қолади!..

Хуллас, таққос учун мисоллар мўл... Битта «дело»дан шунча «соққа» қилмоқчи бўлган терговчининг иштаҳаси чаккимас-а?... Хуллас, У.Эшқобилов ғалати ҳолатга тушди: мол ҳам ўзи, даллол-у харидор ҳам...

Ниҳоят, пичоқ суякка етгач, Миллий хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилоят бошқармасига мурожаат этди... Ўтказилган тезкор тадбир натижасида қарши шаҳар прокуратураси катта терговчиси Ш.Хуррамов ўз хизмат хонасида фуқаро У.Эшқобиловдан 4 минг АҚШ долларини пора сифатида олаётган пайтида қўлга олинди.

Чўкаётган одам хасга ёпишганидек, Ш.Хуррамов сувдан қуруқ чиқиш учун қандай важлар кўрсатмади, дейсиз?! Эмишки, У.Эшқобилов ҳар келганида «атаганим бор» деявериб унинг жонига тегиблар кетибди?! «Атаганинг қанча?» деса: «Икки минг доллар», дермиш. Шунда терговчи ўшани «тўрт қил» дебдики, бунинг замирида «ставкани» кўтарса, зора, хирапашша Эшқобиловнинг қораси ўчар, деган илинж бор экан, холос... Фантастика!.. Бундай баҳона курак тугул, тувакда турмаслиги аниқ. Хўп, Эшқобилов ростдан ҳам пора таклиф этган бўлса, бунақа «хожатбарор»нинг танобини тортиб қўйишида терговчига нима ҳалал берди? Ахир, пора бериш ҳам пора олиш сингари жиноят эканини йигирма йиллик тажрибага прокуратура ходими билмайдими?!

Иккинчидан, терговчи томонидан У.Эшқобиловга оид жиноят иши тергов муддати тугаганига қарамай «дам солиб» ўтириши-чи?.. Алқисса, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди ҳеч қандай баҳс-мунозарага ўрин қолдирмади. Шербобо Хуррамов Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноят содир этганликда айбдор деб топилиб, ўн икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Мамлакатимизда бошқа соҳалар қатори суд-ҳуқуқ тизимида ҳам изчил ислоҳотлар ўтказиб келинмоқда. Бунинг замирида қонун устуворлигига эришиш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилишдек эзгу мақсад ётади. Ислоҳотларнинг ижобий натижаси ўлароқ, прокуратура жазоловчи муассаса эмас, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи орган сифатида жамиятда алоҳида ўрин эгалламоқда. Шундай экан, бировнинг кўзёши эвазига ҳамёнини қаппайтиришни ўйлаган манфаатпарастларга тизимда ўрин бўлмаслиги керак. Шундай бўлмоқда ҳам. Зеро, бирники — мингга, мингники

Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 1152 | Добавил: megamedia | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

KIRISH
Yakshanba
12.05.2024
08:53


Mehmon, BIZ SIZNI KO'RGANIMIZDAN XURSANMIZ RO'YXATDAN O'TING YOKI SAYTGA KIRING!

SAYTDA QIDIRISH
SMS JO'NATISH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile

SMS SHERLAR

 SMS XAZILLAR

 SMS SEVGI SO'ZLARI

 SMS DO'STLIK

 SMS LATIFALAR

 SMS JONLI SHERLAR

 SMS MANTIQIY

 SMS MAQOL

 SMS SEVGI

 SMS SPORT XAZILLARI

 SMS TABRIK SHERLAR

 SMS TOPISHMOQLAR

 SMS STUDENT

 СМС НОВИЙ ГОД

 ЛЮБОВНИЕ СМС

 Прикольные смс

 СМС СТИХИ

BIZ BILAN ALOQA
Portal Prezidenti
Abdullox Abdurozzoqov
Агент@mail.rumegamedia.uz@mail.ru
(+99894) 681-92-78

Barcha xuquqlar ximoyalangan Abdullox Abdurozzoqov © 2024