Juma, 10.05.2024, 05:18
WWW.BIZ.BIZ.UZ Universal Real Portal
Приветствую Вас Yangi | RSS

WwW.Biz.Biz.uZ
MINI-CHAT
200
OVOZ BERISH
Siz qayerdansiz?
Всего ответов: 503
HISOBLAGICH

Xozir Saytda: 1
Mehmon 1
Foydalanuvchi: 0
Главная » 2011 » Iyun » 10 » УСМОНОВА...МУХЛИСЛАРНИ ҚУВОНТИРАДИГАН ХУШХАБАРГА ОЗ ҚОЛДИ!
12:38
УСМОНОВА...МУХЛИСЛАРНИ ҚУВОНТИРАДИГАН ХУШХАБАРГА ОЗ ҚОЛДИ!


“ДУНЁ ТУШМИ Ё РЎЁДИР? МЕҲМОНЛАРИ БИР-БИРИН КЎЗЛАРИНИ ЎЁДИР!” ДЕБ КУЙЛАГАНДИ, 25 ЙИЛ ОЛДИН ЮЛДУЗ... Ё СЕН ЎЗГАРАСАН, Ё СЕНИ ЎЗГАРТИРИШАДИ... Ё ЎЗГАРИБ, ЎРНИНГНИ ЭГАЛЛАШГА ЧОПИШАДИ... Ахир, инсон ўрнини инсон босгани билан истеъдодларни алмаштириб бўлмайди! 1000 та фалончи финалда чиққани билан, 100 кунлаб концерт берган пистончилар бўлса ҳам... Юлдузнинг ўрни ҳеч кимга татимаяпти... Унинг санъати бетакрор лаззат ила қолмоқда...

YILDIZ, ОСМОНОВА, УСМОНОВА, ИБРАГИМОВНА, ПРИМАДОННА…ҲАММАСИ ШУ, ОДДИЙ ИШЧИНИНГ ҚИЗИ, МАРҒИЛОНДАН ЧИҚИБ, ЎРТА ОСИЁ САНЪАТИ ЮЛДУЗИГА АЙЛАНГАН ЮЛДУЗ!

“Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон”. Ватан ҳақидаги энг машҳур қўшиқ куйлаш бахтини ҳам Яратган унинг қисматига битгани рост. Қуруқ мақтовдан, оддий ҳақиқатни айтган афзал. У олимпда турганида ҳам, бошқаларга ўрин бўшатгани билан биринчилик мақоми фақат унга хос бўлиб қолмоқда. Финалларида юрганида атрофида гирдикапалак бўлганлар, етиб ета олмаганлар, тақдир ўйини билан унинг олимпдан кетишини пойлаб, қўл учида кўрсатиб, оёқ тагида “ақлли” йўл билан тепиб ўтмоқчи бўлишди. Бироқ, тақдир уни бошқача сийлади. У юртини муваққат тарк этгани билан куйлашдан чарчамади. Бир оёғи уёқда, бир оёғи буёқда...Халқ меҳридан, одамлардан куч олди. Ҳаёт зарбалари уни енга олмади. У аксинча,, янада илҳомланди. Альбомлари ҳеч қандай рекламаларсиз энг харидоргир бўлди.

Балким, унинг биз билмаган ёмонликлари ўтгандир ё яна алланималар. Муҳими, у яхши санъаткор. Асосийси, у бутун хонанда. Унинг илми бор. Юлдузнинг энг катта сири шундаки, у куйлаган қўшиқлар бир пайтнинг ўзида бутун бир омманинг, халқнинг қалбига ва шу маҳалда ҳар бир инсоннинг қалбига айро-айро йўл топа олади. Ваҳоланки, бундай ноёб бахт ҳам унинг тақдирига битилган.

Ҳозир концерт бериш шунчаки рейтинг ошириш ва “чўнтак қаппайтириш иши”га айланишга улгурди. Савия, маданий озуқа билан ҳеч кимнинг иши йўқ!

Бугун Усмонованинг минглаб мухлисларини бир савол қийнайди: У яна финалларда кўринадими? У яна яккахон концертлари билан баҳраманд этадими?

Том маънода Юлдузнинг агар хатолари бўлса кечиришларини чин юракдан нола этишяпти. Интернет тармоғидаги турли форумларда Усмонованинг шу қадар содиқ мухлислари кўплигини кўриб ҳайратда қоласан. Кимдир унга бағишлаб қасидалар битса, кимдир соғинганини бот-бот айтади, яна кимдир йиғлаб дил изҳори...

Ватан ҳақида энг кўп ва энг оммабоп қўшиқлар куйлаган Юлдузнинг 20 йилликка қандай туҳфаси бор? Агар, “Қалб сўзи” қўшиғини ёдга олсак, у финалда нега чиқмаётганлиги ҳақида сўроққа тутган минглаб инсонларга тегишли ва аниқ жавоб йўллади. Кўпчилик шундан сўнг, примадонна Ватан ҳақида бошқа куйламаса керак деган хулосага ҳам келди. Бироқ, яшаётган инсоннинг юраги ёнар экан, меҳр-муҳаббатга нуқта қўйиб бўлмайди! Куйлайвер, Юлдуз! Дардларинг, одамларга бўлган соф туйғуларинг барибир қалбларга етиб боргусидир!

P/S. Дарвоқе, Юлдузнинг узоқ кутилаётган яккахон концертлари ҳақида. Агар, у 20 йиллик арафасида кечирилса, албатта, кузда унинг чин маънода маданий озуқа улашувчи концертлари бўлиб ўтади.
Категория: Shou-Biznes | Просмотров: 1206 | Добавил: megamax | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

KIRISH
Juma
10.05.2024
05:18


Mehmon, BIZ SIZNI KO'RGANIMIZDAN XURSANMIZ RO'YXATDAN O'TING YOKI SAYTGA KIRING!

SAYTDA QIDIRISH
SMS JO'NATISH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile

SMS SHERLAR

 SMS XAZILLAR

 SMS SEVGI SO'ZLARI

 SMS DO'STLIK

 SMS LATIFALAR

 SMS JONLI SHERLAR

 SMS MANTIQIY

 SMS MAQOL

 SMS SEVGI

 SMS SPORT XAZILLARI

 SMS TABRIK SHERLAR

 SMS TOPISHMOQLAR

 SMS STUDENT

 СМС НОВИЙ ГОД

 ЛЮБОВНИЕ СМС

 Прикольные смс

 СМС СТИХИ

BIZ BILAN ALOQA
Portal Prezidenti
Abdullox Abdurozzoqov
Агент@mail.rumegamedia.uz@mail.ru
(+99894) 681-92-78

Barcha xuquqlar ximoyalangan Abdullox Abdurozzoqov © 2024