Главная » 2011»Mart»14 » 2014 йил : 3 Д ДА мисли кўрилмаган тараққиёт.
13:39
2014 йил : 3 Д ДА мисли кўрилмаган тараққиёт.
Режиссёр Жеймс Кэмерон "Аватар”нинг иккинчи қисмини янги технологик янгиликлар билан сайқаллашни ўйламоқда. Унинг фикрича, биринчи қисмда у уч ўлчамлик кашфиётдан кўнгли тўлмаган ҳамда камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмоқ керак.
«Бу эса ўз-ўзидан кинотеатрлар даражасини оширишга ҳам ундайди. Биз айни пайтда бир сонияда 48 ёки 60 кадр тезликдаги (ҳозирги барча 3Д фильмларда бу кўрсаткич 24) фильм суратга олишни мўлжаллаяпмиз. Демак, шунга яраша томоша залида шароит яратиш керак. Бу ҳозирча муаммо бўлиб туради», — дейди сўнгги интервьюларидан бирида, дунёдаги энг қиммат режиссёр.
Янги 3Д шаклдаги фильм ва ўта замонавийликка жавоб бера оладиган даражадаги кинотеатр ўртасида мутаносиблик вужудга келса, фильм вақтида махсус кўзойнакда фильмни кўриб, "ўзини ёмон ҳис этадиган” томошабинлардан шикоятлар тушмаслигига режиссёр умид билдиради.
«Аватар 2» 2014 йилда экранларда намойишини бошлайди.