Ойга биринчи сайёҳлик кемаси тахминан тўрт йилдан кейин парвозга шайланади. Дарвоқе , аллақачон чипта сотилган VIP- персона исм -шарифи эса сир тутиляпти. 2015 йилга мўлжалланган ушбу коинатга саёҳатни Space Adventures халқаро компанияси амалга оширади . Ушбу компания Халқаро Космик Станциясига (ХКС) етти кишини юбориб , тажрибасини мустаҳкамаб олгани кўпчиликка маълум . Биринчиси , 2001 йилда америкалик Деннис Тито , иккинчиси, ЖАРлик тадбиркор Марк Шаттлворт ва бошқалар . Сўнгги коинатга саёҳат қилган шахс 2009 йилда канадалик Ги Лалиберте бўлганди . Корпорация Ойга сафар қилишнинг икки турини тавсия этади. Биринчиси , Ой орбитасигача учиб бориб , уни айланиб , Ерга қайтиш бўлса , иккинчиси, ХКСда қўниб яшаш ! Биринчи хизмат тури 9 кун давом этса, иккинчиси 3 ҳафта . Юқорида айтиб ўтганимиз , исми шарифи сир тутилаётган шахс ушбу хизмат туридан қай бирини танлагани номаълум-у, бироқ , сайёҳлик унга қанчага тушгани маълум : 150 миллион доллар ! Яна шуни айтиш мумкинки , йиллар ўтган сайин коинотга сафар қилиш учун оммага қулай нархлар белгиланмоқда . Масалан, XCOR компанияси Ерни "тарк этиш” учун "бор -йўғи” $95 000 доллар сўрайди . Бироқ , бу Ерни Ойдан туриб томоша қилиш дегани эмас! Ана шунақа гаплар! Ким билади дейсиз, 2015 йилдан бу янгилик амалда оммавий тусга киришни бошлар экан , 2050 йилга бориб , Ойга бориб келиш , Буюк Ипак Йўлидан Собир Раҳимов метро бекатигача деган гап бўлади қолади! Кинони олайлик , кимнинг хаёлига келибди денг, 2010 йилдан бошлаб , кўзойнак орқали фильмнинг "ич”ига кириб томоша қилишни ?!