Главная » 2011»Mart»16 » АҚШДА ИККИТА ЎЗБЕКЧА НАШР, ИККИ ШАҲРИДА НАВРЎЗ!
12:44
АҚШДА ИККИТА ЎЗБЕКЧА НАШР, ИККИ ШАҲРИДА НАВРЎЗ!
АҚШДА ИККИТА ЎЗБЕКЧА НАШР, ИККИ ШАҲРИДА НАВРЎЗ!
ҚИСҚА САТРЛАРДА:
ЧИКАГО ЎЗБЕК АМЕРИКА АССОЦИАЦИЯСИ ТАҚДИМ ЭТАЖАК НАВРЎЗ БАЙРАМИДА ВАТАНДОШЛАР ТАНИШУВИ, миллий қўшиқлар ижроси ва шеърхонлик, дастурхонга эса барча миллий таомлар, айниқса, Наврўз бош таоми СУМАЛАК тортилади.
***
"ЎЗБЕК ТВ” ТАҚДИМ ЭТАЖАК "НЬЮ ЙОРКДА НАВРЎЗ” БАЙРАМ КЕЧАСИДА БИРЙЎЛА ҲАМ МУСИҚИЙ ДАСТУР НАМОЙИШ ЭТИЛИБ, ЯНГИ "ЎЗБЕГИМ” ЖУРНАЛИНИНГ ТАҚДИМОТИ ҲАМ БЎЛАДИ! Журнал асосчилари Наргиза Кенжабоева ва Илҳом Кенжабоевлардир. Нашр орқали Юртимиз санъати ва маданиятини АҚШда янада тарғиб қилиш, икки халқнинг ўзаро дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга кўмаклашишни мақсад қилишган.
***
Яқинда АҚШда "Ватандош” номли газета чиқарилди. У ерда истиқомат қилувчи ватандошимиз Фарҳод Султонов асос солган ушбу газетанинг асосий мақсади маданий маърифий хабарлар ва мақолалар билан ватандошларимизни таништириб боришдир. Илк нашри 3 минг та чиққан газета тезда ўқувчиларини топгани боис, муҳаррирлар иккинчи сонни 5 мингта чоп этишни режалаштирган!