Бундан йигирма йилча бурун “вақти келиб, Ўзбекистонда ҳам энг замонавий. Қулай ва кўркама шанилари ишлаб чиқарилади” деса ким ишонарди? Эндиликда бизнинг юртимизда чиқарилаётган автомобилларни нафақат ўзимизда, балки хорижий мамлакатларнинг йўлларида ҳам учратишимиз мумкин.
Эшиги олдида ўзбек автомобили бўлмаган хонадонлар сони йил сайин камайиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида автомобил савдосига бўлган қизиқиш ва талабни ошишига олиб келади. Албатта, автомобил сотиб олишнинг ўзига яраша шарт-шароитлари, талаблари бор.
Ушбу машиналарни қаердан арзон ва мақбул нарзхда сотиб олиш мумкин? Ҳ/озир ушбу машиналарнинг нархи қанча? Уларни сотиб олиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади? Ана шун саволларга жавоб олиш мақсадида пойтахтимиздаги бир қатор автосалонлар мутахассисларига мурожаат қилдик.
Автосалонлар бўйлаб
Пойтахтимизнинг нуфузли автосалонларидан бириги бўлиб, “Нексия” автомобили сотиб олиш ниятида эканлигимизни айтдик. Салон ҳодими ҳозир бундай машиналарга талаб катталиги сабаб айни пайтда ушбу автомобиль салонда мавжуд эмаслиги уни олиб келиш учун сентябр ойигача кутишимиз кераклигини, ранг танлашда ҳам имконият бироз чеклангани, салондан факат оқ рангдаги автомобиль олишимиз мумкинлигини маълум бўлди.
Ҳозир машинани фақат ҳорижий валютада Марказий банк курсида сотиб олишимиз мумкинлигини айтишди. Яъни сўмдаги қийматни долларга “ўгириб” марказий банк курсида ҳарид қилишимиз мумкин. Айни дамда салон сотувида “Эпика” русумдаги автомобильнинг биринчи ва иккинчи позицияси ҳамда “Ласетти”нинг биринчи позицияси борлиги маълум бўлди.
Вақт ўтганини сезмай ҳам қоласиз
Суриштирувни навбатдаги салонда давом эттирдик. Бу ерда “Спарк” русумли автомобиль ҳарид қилиш мумкинлиги, автомобильнинг давлат баҳоси 23 миллион 489 минг сўм бўлиб, уни миллий валюта сўмда ҳарид қилиш мумкин экан. Ушбу автомобилнинг ҳам ҳозирча фақат оқ рангдагисини олишимиз мумкинлиги маълум бўлди. Дарвоқе, бу ерда ҳам “Эпика” ҳамда “Ласетти” русумли автомобиллар сотувда мавжуд ва уни исталган вақт ҳарид қилиш мумкин.
Суриштирув давомида аниқланишича, ҳозирги пайтда автосалонларда пул ўтказиш йўли билан автомоблиь сотиб олишнинг иложи йўқ экан. Автосалонлардан автомоблиь ҳарид қилиш учун зарур бўлган ҳужжат ҳақида сўраганимизда. Шахсингизни тасдиқловчи паспорт кифоя эканлиги ва машинани заказ қилиш учун унинг 15% миқдорини олдиндан тўлаш лозим эканлиги маълум бўлди.
“Chevrolet Spark” йилнинг энг яхши автомобили
“Ўзавтосаноат” Акциядорлик компанияси сайти берган маълумотларга қараганда, россияликлар орасида ўтказилган ижтимоий сўровлар натижасида Ўзбекистоннинг “Спарк” автомашинаси 375 русумдаги автомобиллар ичида энг яхши деган номига сазовор бўлди. Ўзининг техник томондан қулайлиги ва шинамлиги сабабли “Спарк” россияликларнинг энг севимли автомобилига айланиб улгурди. Ҳар йили ўтказиладиган “Йилнинг энг яхши автомобили” мукофотига овоз бериш жараёни 2010 йилнинг 1 декабридан эътиборан 2011 йилнинг 28 февралига қадар давом этди. Ташкилотчиларнинг маълумотларига қараганда, овоз бериш жараёнида 1 млн. 700 минг киши иштирок этган.
“Nexia” ва “Matiz”га талаб ортмоқда
Podrobno.uz ахборот-таҳлилий нашрининг хабар беришича, 2011 йилнинг ўтган уч ойи давомида Россияда GM Uzbekistan ишлаб чиқарган 18152 автомобиль сотилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 67% кўпдир. Жумладан 10802 –Nexia ва 7350 –Matiz русумли автомобиллардир. Хусусан фақат мартнинг ўзида 8354 автомобиль сотилган бўлиб, улардан 4929 таси Nexia, 3425 таси - Matiz. Шуни таъкидлаш жоизки, Россияда соитладиган енгил автомобиллар ичида Nexia саккизинчи ўринни эгаллади. Умуман олганда GM Uzbekistan Россияда энг зўр енгил автомашиналар сотиладиган компания бўлиб чиқмоқда. Келгуси беш йилликда автосаноатимиз машина ишлаб чиқариш сонини анча оширмоқчи. Шундай қилиб, 2016 йилга келиб, енгил автомашиналар ишлаб чиқаришнинг йиллик салмоғини 1,2 марта кўпайтириб, 260 мингга етказмоқчи.
Эҳтиёт қисмлар ўзимизда чиқади
Ўзбекистонда янги ўзбек-корейс “UZSUNGWOO” қўшма корхонаси ишга тушди, ушбу корхона GM Uzbekistan ишлаб чиқарадиган янги автомобиллар учун керакли бўладиган эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади, деб хабар беради podrobno.uz ахборот-таҳлилий нашри. Ушбу янги корхона “Ўзавтосаноат” АК ва Sungwoo Hitech Company Limited корейс компанияси томонидан тузилган келишувга асосан ташкил қилиняпти. “UZSUNGWOO” ҚКнинг устав жамғармаси 2 млн. АҚШ доллар бўлиб улар “Узавтосаноат” ва Sungwoo Hitech Company Limited компаниялари томонида 50% дан улушга эга. Шу йилнинг 31 августига қадар UZSUNGWOO корхонаси устав жамғармасин 14 млн. АҚШ долларига етказиш ниятидалар. Бунда эса улуш 50% дан бўлиб қолавериши келишилган. Янги корхона “Фарғона механика заводи” шўъба корхонаси ҳудудида 6,6 га келадиган жойда жойлашади. Янги корхона асосан “Спарк” автомобилининг янги русумига ва 2013 йил чиқарилиши режалаштирилган “Нексия”нинг янги моделига бутловчи ускуналар ишлаб чиқаради.
Маълумот
Жорий йилнинг 25 мартидан эътиборан Андижоннинг Асака шаҳрида ишлаб чиқарилаётган GM Uzbekistan автомобиллари нархи ўртача 5-20% кўтарилган эди. Бу нарх ўсиши асосан миллий валютамизга сотиладиган автомобиллар нархига тегишли. Сўнгги марта автомобиль нархи ўтган йилнинг 24 мартида ўзгарган эди.