Главная » 2011»Aprel»19 » Дубайда ислом мавзусида ўн бир мингта маъруза ва йиғин ўтказилган
19:11
Дубайда ислом мавзусида ўн бир мингта маъруза ва йиғин ўтказилган
Дубай исломий ишлар ва хайрия фаолиятлари ташкилоти 2011 йилнинг биринчи уч ойлиги давомида бу шаҳарда ислом мавзусида ўн бир мингдан ортиқ лекция ҳамда йиғилиш ўтказган.
"Khaleej Times” газетаси хабар беришича, Дубай исломий ишлар ва хайрия фаолиятлари ташкилотининг Бош директори Ҳамад аш Шолий юқоридаги маълумотни келтириш билан бирга, таъкидладики, ушбу ташкилот турли исломий мавзулар борасидаги маълумотларни ошириш мақсадида мазкур йиғилишларни ўтказишдан ташқари ислом маданиятини кенгайтириш, Қуръон ва исломий меросни муҳим мавзуга айлантирган ҳолда тадқиқот ва амалий ишларни амалга оширади. У илова этдики, 275 минг киши Дубай шаҳар масжидларида жорий йилнинг дастлабки уч ойида бўлиб ўтган 11367 та исломий маърузадан фойдаланишган. Ўтган йили ҳам Дубай масжидларида қарийб 58 мингта исломий маъруза ва йиғинлар бўлиб ўтган. Дубай исломий ишлар ва хайрия фаолиятлари ташкилотининг Бош директорига кўра, мазкур тадбирларда турли исломий мамлакатларнинг бир гуруҳ етук уламолари ҳам иштирок этиб, маъруза қилишган.