НОХУШ ХАБАР: ТОТЛИСАС АҲВОЛИ ОҒИРЛАШМОҚДА! ("У МАЙДА ТОШКЕНТГА ЯНГИ КОНЦЕРТИ БИЛАН КЕЛИШИ КЕРАК ЭДИ!") 14.03.2011 18:10 ЎЗБЕК ЮЛДУЗЛАРИ УНГА ШИФО ТИЛАЯПТИ! *** ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ: "МЕН ШОКДАМАН! БУ ЎҚ КЎПЛАБ САНЪАТКОРЛАРГА УЗИЛГАН ЎҚДИР! БУ ХУДКУШЛИКДАН ҲАММА ХУЛОСА ЧИҚАРИШИ КЕРАК!" *** ДАВРОН СОИПОВ: "ШУ ЙИЛНИНГ МАЙ ОЙИДА УНИНГ КОНЦЕРТИНИ ЯНА БИР БОР РЕЖАЛАШТИРГАН ЭДИК. ҲОЗИРГИНА ЁРДАМЧИСИ БИЛАН БОҒЛАНДИМ..." ***
ОТАБЕК МУҲАММАДЗОҲИД: "ҲАЁТИМДА ЭШИТГАН ЭНГ ОҒИР ХАБАРЛАРНИНГ БИРИ БУ. УСТА ТЕЗРОҚ ҲУШИГА КЕЛСИН!"
Туркия телеканаллари тарқатган хабарга кўра, "”Туркия мусиқаси Императори” тахаллуси билан кўплаб туркийзабон халқлар орасида танилган Иброҳим Тотлисас 14 март куни тунги 1:21 да номаълум шахслар томонидан отиб кетилган. Ёрдамчиси Букет хоним шу пайтда унинг ёнида бўлган. Дарҳол марказий шифохоналардан бирига етказилган Тотлисас чап елкаси ва бош қисмидан ўқ етган, ҳушсиз ҳолатда бўлган. Бир неча соатлик операция муолажалардан сўнг қон тўхтатилишига муваффақ бўлинган. Айни пайтда комада ётган мусиқа юлдузи ҳаёти ҳаммани хавотирга соляпти. Полиция қидирув ходимларининг тахминларига кўра, ушбу жиноятга санъатдаги душманларидан кўра, бизнесдаги ҳамкорларнинг ғирромлиги кўпроқ сабаб бўлиши мумкин. Айни пайтда ойналари қорага бўялган "Fiat” русумли автомашина изламоқда. Воқеа тафсилотларини биргаликда кузатиб борамиз.