Главная » 2011»Aprel»11 » Роналдо: “Реал”ни “Барселона”дан устун қўяман”
09:14
Роналдо: “Реал”ни “Барселона”дан устун қўяман”
Роналдо: "Реал”ни "Барселона”дан устун қўяман”
Фаолиятини якунлаганидан сўнгмашҳур бразилиялик футболчи Роналдо илк бора испан журналистлари билан суҳбатда бўлди. "El Larguero” дастури эфирида бразилиялик афсона футболдан кетишининг сабаблари, "Барселона” таркибидаги ўйинлари, шунингдек "Мадрид”да ўтган йиллари ҳақида гапириб ўтди.
- Сиз футбол билан ҳайрлашган куни 14 феврал – севишганлар куни эди! Буни ҳайрлашувга қанадй алоқаси бор?
- Йўқ, бу ҳақида ўйламаган эканман (кулади). 14 февралда мен билан боғлиқ кўп нарса содир бўлган. Масалан, тиззамдан олган жиддий жароҳатим. Менинг тўйим ҳам шу санага яқин кунда – 12 феврал куни ўтказилганди (кулади).
- Қарорингиздан сўнг ҳаётингиз қай даражада ўзгарди ?
- Ҳа. Мен бутун умр футболда асосий ролда ўйнадим. Энди барчаси ортда қолди. Мен ўша лаҳзаларни жуда соғинаман.
- Сиз ҳайрлашув онларида кўз ёш тўкмадингиз...Миянгиздан қандай ҳаёллар ўтди?
- Бу мен учун жуда оғир эди. Ўтган йили мен кўп жароҳат олдим ва кам ўйнадим. Жароҳатлар жиддий эмасди, аммо улар менга қаттиқ ҳалақит берди. Бу йил ҳам футбол ўйнаш истагида эдим. Аммо яна ўша жароҳатлар мени тинч қўймади ва ҳар доим оғриқлар билан ўйнадим. Бундай юриш жонимга тегди ва вақтим тугаганини тушуниб етдим. Ўзимнинг ўйлашим бўйича барчаси жойида эди, тез югурардим, алдамчи харакатларим сақланиб қолган, аммо ҳимоячилардан ўтишда муаммоларга дуч кела бошладим...Жуда оғир дамларни бошимдан ўтказдим, аҳир футбол менинг ҳаётим...
- Профессионал футбол қандайдир асоратлар қолдиради, тўғрими?
- Футбол жуда кўп нарса талаб қилади. Менинг тиззаларимни кўрган одам йиғлаб юбориши тайин. Мен кўпгина тадбирларда бўламан. Унда инсонлар оёқларини бир бирини устидан ошириб ўтиришади...Аммо мен бундай қила олмайман...
- Сизнинг ёдингизда бутун умр сақланиб қоладиган гол ўша "Компостел”га урганингизми?
- Бу фантастик, фаолиятим давомидаги энг яхши голлардан бири эди. Испанияда бу гол ҳамманинг ёдида қолганди, аммо мен бошқа голларни ҳам эслайман. "Атлетико” дарвозасига 14-сонияда урган голимни ҳалигача ёдимдан чиқармайман. Мен ўша ўйинда озроқ шошгандим (кулади).
- Мадридда бўлганингизда Кака билан учрашдингизми?
- Ҳа, у менинг яхши дўстим. Биз бирга овкатландик.
- Унинг кайфияти қай даражада?
- У тиззасидаги жароҳатини қайта шикастлади. Мен унга далда бўлишга ҳаракат қилдим. Энг муҳими – клуб ва жамоадошлари уни қўллашмоқда. Жароҳат олиш ёмон, аммо ундан ҳам ёмони, сенга клуб ва муҳлислар ишонишдан тўҳташса...”Мадрид” унга ишонади ва Каканинг бу кунлардан ўтишга кучи етади. Аммо унинг қачон сафга қайтиб яна етакчилик қилишини билмайман.
- Жароҳат олган вақтда бузилган ўйинчоқга ўҳшаб қолиб ўз кучингизга бўлган ишончни йўқотасизми?
- Менда айнан шундай бўлганди. Кўпчилик жароҳатимга шубҳа билан қараб бунда ўзимни айблаганди. Аммо бу тасодиф. Кака футболни севади ва "Мадрид”да ўйнаш иштиёқида. У сафга қайтиш учун қўлидан келганича ҳаракат қилади.
- Сиз Какани Маадридда кейинги мавсумда ҳам кўрмоқдасизми? Уни Англия ва Италия клублари ўз таркибларида кўришга қарши эмас...
- Уни ҳар бир жамоа таркибида кўришни истайди. У бир йил олдин жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин эди. Бу йил эса оғир кечмоқда, аммо у қайтади. Ўйлашимча, у ҳеч қайерга кетмайди. У ҳозир жаҳоннинг энг яхши клуби таркибида.
- Мадрид дербисини кузатдингизми?
- Мен ўйинни уйда кўрдим. Мен стадионга бормадим, чунки ўйин "Висенте Кальдерон”да бўлиб ўтди.
- Криштиану томон айтилган ҳақоратлар ва Марселоага қаратилган ирқчилик кайфиятлари ҳақида нима дея оласиз?
- Агар бутун майдон шу ишни қилганида мен ҳавотирга тушардим. Аммо бундай бўлмади. Шундай аҳмоқлар борки, камчилик бўлиб мағлубият аламини шу йўл билан олишади.
- Энг баҳтли онларингизни ўтказган жойингиз?
- Мен ҳамма жойда баҳтли эдим. Жамоага келиб унинг либосини кийган вақтим, унинг учун жонимни ҳам беришга тайёр бўлганман. Энг кўп голларимни "Реал” либосида урганман.
- Сизнинг юрагингиз "Реал” биланми ёки "Барселона”?
- Албатта. Менинг қалбим доимо Мадридни ҳуш кўради. Мен бу жамоани севаман ва унга бўлган ҳурматим чексиз.
- "Барселона” ҳақидаги фикрингиз?
- Бу жамоа таркибида бир йил ўйнагандим. Фантастик мавсум. Тўғри, мен у ердан ёқимсиз тарзда кеттим: Нуньес сўзида турмади ва мени "Интер”га сотиб юборди. Ҳозирги "Барса”нинг ўйини – спектакл. Улар бир бирларини қай даражада тушунишади, қандай паслар бўлади. Улар таркибидаги кичкинагина Месси ақл бовар қилмас ишларни амалга оширади.
- Сандро менинг дўстим, аммо Флорентино билан алоқаларимиз бошқача. Мен ҳар доим Флорентинони танлаган бўлардим.
- Моуриньоми ёки Гвардиола?
- Моуриньо. Мен уни "Барселона”дагилимдаёқ билгандим. У Робсон ёрдамчиси эди. У ажойиб инсон, қувноқ ва қизиқарли.
- Ўшанда унинг бу даражада муваффақиятларга эришишига ишонардингизми?
- Мен уни мураббий сифатида фаолият бошлашини ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Бу ёқимли сюрприз эди. Унинг муваффақиятлари жуда қадрли.
- Бирон марта бўлса ҳам Криштиано билан суҳбатлашганмисиз?
- Биз у билан қачондир ўртоқлик учрашувида кўришгандик. У ажойиб футболчи. Жуда кўп гол ура олади.
- Фамилияларингиз бирлиги ҳақида нима дейсиз?
- Нима ҳам дердим. Инсонлар тилидан тушмаймиз.
- Муҳлислар сизни севарди, аммо нима учун Роналдуни ҳақоратлашади?
- Менга ҳам шундай муносабатда бўлишган. Ҳатто Раулга ҳам. У Мадрид афсонаси ва буюк инсони эди ахир.
- Бу мавсумни оҳир оқибат "Барселона” ютадими?
- Билмадим, аммо "Барса” анча яхши ўйнамоқда. Балки икки жамоа йўллари Чемпионлар Лигасида бирлашар. Бизни кўпгина Класиколар кутмоқда. Мен албатта уларнинг биронтасига бораман.
- Ҳозир нима билан шуғулланмоқдасиз? Қайсидир қизиқишингизни айтиб бера оласизми?
- Йўқ. Мен футбол агентлари билан баҳслашмоқчи эмасман. Менинг компаниям имиж билан шуғулланади, футболчиларни реклама қилади. Бу истиқболли сектор. Бу секторда кўп пул айланади. 2014 йилда Бразилияда бўладиган Жаҳон Чемпионати олдидан бизда кўп имкониятлар юзага келади.
- Ҳозир ҳаёлларингиз нима билан банд?
- Мен уйланганман. Беатрис билан беш йилдан буён яшамоқдаман, тўртта фарзандим бор. Роналд 11 ёшидаёқ 1.74 метр бўйга эга. У футбол ўйнаш иштиёқида. Қолганларининг исмлари Лекс, Мария София ва Мария Элис.
- Қачон Испанияга қайтасиз?
- Мен "Реал”нинг кейинги ўйинига ташриф буюраман. Флорентино менга қўнғироқ қилди ва таклиф этди.