Dushanba, 02.12.2024, 22:47
WWW.BIZ.BIZ.UZ Universal Real Portal
Приветствую Вас Yangi | RSS

WwW.Biz.Biz.uZ
MINI-CHAT
200
OVOZ BERISH
Siz qayerdansiz?
Всего ответов: 503
HISOBLAGICH

Xozir Saytda: 6
Mehmon 6
Foydalanuvchi: 0
Главная » 2011 » Iyun » 18 » Рустам Сагдуллаев: «Мақсадсиз одам сингари яшамаганимга шукр дейман»
19:47
Рустам Сагдуллаев: «Мақсадсиз одам сингари яшамаганимга шукр дейман»


Бу инсоннинг ҳаётига четдан назар солсангиз, ҳақиқатда ҳавас қилса арзигулик эканини кўрасиз. У бутун умри давомида камтарлик, камсуқумликни афзал билиб яшади. Машҳурликнинг ортидан қувмади, давлат орттиришга уринмади. Билгани ҳам, кўргани-ю эшитгани ҳам кино эди. У ўз касбини шунчалар севдики, ҳатто бунинг учун ҳаётини, ёшлигини, орзулари ва бор куч-ғайратини ҳадя этди. Роллари томошабинларнинг қалбидан чуқур жой эгаллаган актёр, кино санъатининг етук вакилларидан бири Рустам Сагдуллаевнинг ҳаёти, умр йўли биз каби сизга ҳам қизиқ бўлса ажабмас.

Герценнинг мулоҳазага ундайдиган бир гапи бор. “Чуқур из қолдирмаган умр қадам сайин ўчиб бораверади” Бу гапларни ўқиганимда неча ёшда бўлганим аниқ эсимда йўқ, аммо ҳаётим давомида ўзимдан нимадир қолдиришга, шунчаки яшамасликка ҳаракат қилдим. Буни уддалай оляпманми ёки йўқ, бунисига мен эмас, атрофдагилар баҳо беришади. Муҳими, чўлда адашган мақсадсиз одам сингари яшамаганимга шукр, дейман. Мен нега, қандай ва нима учун яшаганимни ҳам яхши биламан.

Ўғил бола учун отанинг ўрни бўлакча

Менинг дунёга келишим оламшумул воқеа бўлмаган. 1950 йилда Тошкент шаҳрининг ишчилар маҳалласида зиёли оилада таваллуд топдим. Болалик шўхликлари, тўп тепишу чиллак отиш барча болалар каби менга ҳам хос одат эди. Инсон актёр ёки машҳур шахс бўлиб туғилмайди. Тақдирнинг ўзи уни шундай тарбия қилади. Ва, албатта ўша даврларда оддий болакай бўлган бўлсам, ҳозир ҳам оддий одамман. Отам давлат ишида, турли катта лавозимларда ишлаган. Онам эса оддийгина уй бекаси эди. Ўша пайтлари менда “Катта одамнинг боласиман, мен ҳам шу касбни эгаллашим керак” ёки “Мен бошқалардан ажралиб туришим керак” деган фикр бўлмаган. Сабаби, оилада бундай ножўя фикр уйғониши учун шароит яратишмаган. Оилада икки фарзанд эдик. Мендан катта опам бор.

Вақт ўтиб, ўйинқароқ болалик ҳам ортда қола бошлади. Мактабга чиқдим. 10 ёшга тўлганимда оғир жудоликка учрадик. Менинг суянган тоғим — отам оламдан ўтдилар. Ўшанда илк бор катта бўлаётганимни сезгандим. Ўғил бола учун уйда отанинг ўрни бўлакча. Айниқса балоғат ёшида. Баъзи пайтлари отам йўқлиги юзимга солинганида, атрофдагилар менга ғалати қараганида ҳатто кўз ёш ҳам қилганман. Аммо бу тақдир. Айтишади-ку, ҳар қайси инсоннинг тақдири у туғилишидан аввал битилган бўлади, деб. Отамнинг вафотидан сўнг онам бўш вақтим кўчада ўтмасин деб ўқувчилар саройига тўгаракка олиб бордилар. Бундай жойларга биринчи маротаба бораётганим учунми, бирданига 3 та тўгаракка аъзо бўлиб олдим. Булар орасида менга энг севимлиси драма тўгараги эди. Ишонсангиз, кичик спектаклларда рол ўйнаш, томошалар кўрсатиш менга ўзгача хузур бағишларди. Ҳар йили Янги йил байрами арафасида мактабдан қишки таътилга чиққанимизда тўгаракдаги болалар билан катта театрларда ўзимизнинг томошаларимизни тақдим этардик.

Актёр бўлишни орзу қилмагандим

1963 йилда режиссёрлар, кино ижодкорлари келиб, тўгарагимизда кастинг ўтказишди ва “Дорбозлар” номли фильмга бир неча нафар болаларни танлаб олишди. Ўша болалар орасида мен ҳам бор эдим. Кўзимда қувонч билан “Ўзбекфильм” киностудиясига йўл олдим. Ўшанда бинонинг ичига кирарканман, юрагимда қандайдир қўрқув аралаш ҳаяжон пайдо бўлган эди. Мен қатори бир қанча болаларни кийинтириб, дорбозлар либосида суратга олишди. Ўшанда кинода ўйнаш қандай бўлиши-ю, одамлар оғзидан тушмайдиган машҳурлик менга нималар олиб келиши ҳақида ҳеч нарса билмасдим. Актёр бўлишни эса умуман орзу қилмаганман. Кинога қизиқиб киришимнинг асл сабаби отда чопиш бўлган. Боиси, ўша кино сценарийсида отда чопиш, жарликлардан сакраш саҳналари бор эди. Бундай саргузаштларни қайси бола хоҳламайди, дейсиз. Бунга шунчалар қизиқиб кетдимки, ҳатто режиссёрларни отда чопа олишимга қандай ишонтирганим ҳанузгача ёдимда йўқ. Онам эса менинг киностудияга борганимни, синовда қатнашганимни эшитиб хандон отиб кулди. “Қўйсанг-чи, сен ҳаётда актёрсан, кинода рол ўйнолмайсан!” дедилар. Она-бола ўшанда роса кулишгандик.

Бир нарсани чин дилдан истасангиз, албатта унга эришаркансиз. Мен бунга ҳаётим давомида кўп бора гувох бўлдим. Чунки от миниш, дорда юриш, сальто қилиб сакраш, буларнинг бари мен учун ёт ҳаракатлар эди. Ўша пайтлари менга мислсиз бахт насиб этган этди. Устоз санъаткорлар Наби Раҳимов, Раззов Ҳамроевлар билан бир фильмда рол ўйнаш бахтига мушарраф бўлдим. Ўша пайтлар балки киносиновдан ҳам ўтмасман деб ўйлагандим. Аммо ишонч, чин дилдан қилинган меҳнат ўз самарасини берди. Кинони уммонга ўхшатаман. Мен бу уммонга шўнғиганимда эса ҳатто сузишни ҳам билмасдим. 1 йилдан ошиқроқ вақтдан сўнг мен рол ижро этган илк фильм катта экранга чиқди. Аммо негадир мен бундан ортиқча қувонмадим. Билган билди, билмаган эса йўқ. Ҳатто ўз дўстларимга ҳам айтмагандим. Ўшанда синфдошларим, “Рустам кинога тушибсан, бир оғиз ҳам айтмайсан-а?!” деб роса таъна қилишган. Мен-чи?.. Мен уларга парво ҳам қилмасдим. Юлдузлик касали, кибрланиш каби нарсалар у пайтлари йўқ эди.

Орадан йиллар ўтди. Бора-бора режиссёрларнинг назарига туша бошладим. Кўпгина киноларда суратга тушдим. Вақти келиб актёрлик менинг соҳамга, кино бор-йўғимга айланишини ким ҳам ўйлабди, дейсиз... Бир куни истеъдодли режиссёр Элёр Эшмуҳаммедов билан танишиб қолдим. У мени “Севишганлар” фильмида рол ўйнашга таклиф қилди. Ижодим энг гуллаган, ёшлигимнинг кучга тўлган палласи, ғайрат ва меҳр билан меҳнат қилган даврим айнан шу фильм суратга олинган йилларга тўғри келади. Шу фильм орқали халқимиз мени таниди.

Институтда 7 йил ўқиганман

Ижод қозонида фақат ўзингиз қайнашингиз жуда мушкул иш. Шу маънода битта профессионал актёр елкасига бутун бошли кинонинг муваффақиятини юклаш оғир масала. Шу сабабли ўқишга киришга, профессионал актёрлик даражасига етишишга аҳд қилдим. Мактабни битириб, Санъат институтига ўқишга хужжатларимни топширдим. Биринчи йили ўқишга кириш насиб этмади. Ҳамма қатори бошқа ишларда ҳам ишлаб кўрдим. Келаси йили ўқишга қабул қилиндим. Институтда нақ 7 йил ўқиганман. Институтда мени “абадий талаба” дейишарди. Бир неча марта курсдан курсга қолдиришган. Ва, ниҳоят, етти йил деганда дипломимни қўлга олиш насиб этган. Балки театрда рол ижро этишни ёқтирмаганим учун ҳам 7 йил ўқигандирман... Чунки ҳақиқий актёр театрда шаклланади. Лекин мен театрда рол ижро этсам, ўзимни ҳудди қутига тушиб қолгандек, ички хиссиётимни етказиб бера олмаётгандек ҳис қилардим. Боз устига овозим ҳам саҳнабоп эмас эди. Хуллас институтни ҳам тугатдим.

Севиш насиб этмаган

Бугун ёшлигимни эслаб, ортимга қарасам, негадир романтик бўлиб, кимнидир севмаган эканман. Фақатгина бир марта, 7 синфда маҳалламиздаги бир қизни севиб қолгандим. Калондимоғлик қилиш эмас-ку, лекин мени севганлар, дил изхори айтганлар кўп бўлган. Онам эса уйлан деб ҳоли-жонимга қўймасдилар. Қанчадан-қанча қизлар билан учрашувга чиққанман. Онам менга келин қидириб шаҳарнинг ҳамма чеккасини кезиб чиққан. Шундай қилиб, 27 ёшимда онамнинг қистовлари билан ҳарбий хизматга жўнаб кетдим. Хизматдан қайтганимда ҳам онам менга қанча қизни топиб қўйгандилар. Аммо бировини ундоқ, яна бошқасини бундоқ деб уйланишни орқага суравердим. Гўё уйлансам, ижодимга кимдир нуқта қўядигандек эди. Хизматдан қайтишим билан Элёр ака билан учрашдим. Улар менга яна рол топширдилар. Шундай қилиб бир ярим йил ичида йўқотган нарсаларимга эришиш учун тинмай меҳнат қила бошладим. Буни қарангки орадан йиллар ўтибди. Уйланиш, ҳаёт қуриш, оилага жиддий қараш, буларнинг бари мен учун кинонинг олдида иккинчи даража касб этарди. Ҳаёт мен учун ўзим истаган барча нарсани ҳадя этди. Мен буни қўлдан чиқармаслигим керак. Ўша пайтда бирдан-бир мақсадим шу бўлган. Ва, ниҳоят, 1992 йили, 42 ёшимда ўз тенгимни учратиб у билан турмуш қуришга қарор қилдим. Турмуш ўртоғим Ўзбекфильм киностудисида либослар бўйича дизайнер, тикувчи бўлиб ишларди. Тез орада турмуш қурдик. Бугун бир қизим ва бир ўғлим бор. Қизим 18 ёшда. Халқаро тиллар тилларга қизиқиши баланд бўлгани учун шу соҳада ўқишни афзал билди. Ўғлим эса ҳали мактабда ўқийди. Баъзилар “Кеч турмуш қурганингиздан афсусланмайсизми?” деб савол беришади. Нега энди афсусланишим керак?.. Ахир гап эрта ёки кечлигида эмас, балки ўша турмушни қандай қуришда-ку!..

Кўп хиёнатларни бошдан ўтказдим

Машҳурликни истадингми, унинг ёзилмаган қонуниятларига ҳам бардош беришинг керак. Гоҳо одамларни тушунмай қоламан. Ўзлари танимаган, ҳаётида бирор марта ҳам кўрмаган санъаткор ҳақида шундай гапларни гапиришадики, ҳайратдан ёқа ушлайсан. Агар ўша санъаткор аёл киши бўлса, дарров бузуққа чиқаришади. Эркак киши бўлса ё хотинбоз дейишади, ёки — пиёниста... Мен бекорга бу гапларни айтаётганим йўқ. Бундай гап-сўзларнинг қанчадан-қанчасини эшитганмиз. Ҳатто ўзим ўтирган даврадан нарироқда ҳам мени умуман танимайдиган, ҳаётда кўришмаган одам ҳам мени ўзига улфатга чиқариб, роса ичишим ҳақида оғиз кўпиртириб гапираётганига гувох бўлганман. Хайронман, бировнинг ҳаёти билан кимнинг нима иши бор? Ҳамма ўзи учун яшайди. Машҳурликнинг ёзилмаган қонунияти ҳам шундан иборат. Ўзинг учун яшайсан-у, ўзгалар сенинг устингдан хукм чиқаради. Мен ҳаётим давомида дўстларимнинг, яқинларимнинг кўпгина ҳиёнатларини бошдан ўтказдим. Лекин буни овоза қилиб, дардимни дастурхон қилганимдан кимга не наф.

Ўзим хоҳлагандай яшадим

“Яратганга шукр” фильмидаги ролим ўзимга энг ёққан образларимдан. Бу фильмда ортиқча гап, ортиқча тарбия йўқ. Шунчаки ҳаётимизда содир бўлиши мумкин бўлмаган ходисалар фантастика тарзида кўрсатиб берилган, холос. Баъзида “Яхшиям, шу ролни ўйнашга рози бўлган эканман”, деб ўйлаб қоламан. Қаерга бормай, бозорда бўламанми ёки кўча-кўйда, одамлар атрофимни қуршаб олишади, “Сеҳргар акамиз келиб қолибдилар-ку, қани бир иқтидорингизни кўрсатинг. Мана шу помидорларимни доллар қилиб беринг!”, деб ҳазил қилганлар ҳам топилади. Очиғи, буларни эшитиб ич-ичимдан хурсанд бўламан. Агар шундай қобилиятим бўлганида эди, фақат атрофимдагилар, мухлислар, томошабинлар учун сўраган бўлардим. Ўзимга эса ҳеч нарса керакмас. Сабаби, мен ўзим хоҳлагандай яшашни истадим. Ва бунга эришдим ҳам. Умр дафтаримда эса афсус қиладиган ҳам, ачинадиган ҳам нотўғри чизиқ йўқ. Ҳаёт инсонга бир бора берилади. Унинг ярмида яшашни ўргансангиз, қолган ярмида кимгадир ўргатасиз. Аммо мен хануз ўрганишда давом этяпман. 2001 йили онам вафот этганларида, ўз ҳаётимда фақатгина ўзим бош ролда эмаслигимни тушуниб етдим. Мен ўзимнинг осмонда чеки йўқ тарафга қараб ҳаракатланаётган қушга ўхшатаман. Оилам, фарзандларим эса менинг икки қанотим. Жалолиддин Румийнинг шундай сўзлари бор. “Ҳар қандай муяссарият — маҳрумият, ҳар қандай маҳрумият — муяссариятдир”. Бу сўзларнинг мағзини чақсак, унда бутун ҳаётимиз мужассам эканини англаб етамиз. Ҳақиқатан ҳам ҳар бир ютуғимиз ўз ортидан камчиликларни, хатоларимиз эса ютуқларни эргаштириб келаверади. Буни қандай англаш эса фақатгина ўзимизга боғлиқ. Ҳаётга қандай бўлса шундайлигича назар солсак, унда армон-у афсусларга ўрин қолмайди. Мен шундай яшаш тарафдориман. Балки шунда узоқ умр кўрарман. Ахир ҳали ҳаммаси олдинда-ку!
Категория: Shou-Biznes | Просмотров: 1602 | Добавил: megamax | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

KIRISH
Dushanba
02.12.2024
22:47


Mehmon, BIZ SIZNI KO'RGANIMIZDAN XURSANMIZ RO'YXATDAN O'TING YOKI SAYTGA KIRING!

SAYTDA QIDIRISH
SMS JO'NATISH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile

SMS SHERLAR

 SMS XAZILLAR

 SMS SEVGI SO'ZLARI

 SMS DO'STLIK

 SMS LATIFALAR

 SMS JONLI SHERLAR

 SMS MANTIQIY

 SMS MAQOL

 SMS SEVGI

 SMS SPORT XAZILLARI

 SMS TABRIK SHERLAR

 SMS TOPISHMOQLAR

 SMS STUDENT

 СМС НОВИЙ ГОД

 ЛЮБОВНИЕ СМС

 Прикольные смс

 СМС СТИХИ

BIZ BILAN ALOQA
Portal Prezidenti
Abdullox Abdurozzoqov
Агент@mail.rumegamedia.uz@mail.ru
(+99894) 681-92-78

Barcha xuquqlar ximoyalangan Abdullox Abdurozzoqov © 2024