Главная » 2011»Aprel»10 » Шахзода Москвадаги Mercedes Benz Fashion Week-да!
17:31
Шахзода Москвадаги Mercedes Benz Fashion Week-да!
4 апрель Москвадаги Халқаро конгресс холлида Mercedes Benz Fashion Week Russia шиори остида Россиянинг машхур YanaStasia модалар уйидан Яна ва Анастасия Шевченколар либослар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Мазкур кўргазмада 2011-2012й куз-қиш мавсумига монанд либослар жамланмаси янгича нақшлар ва ранглар жилосида уйғунлашиб, рус анъанаси стилида тақдим этилди. Шоу дабдаба билан ўтиб, либосларни нафақат моделлар, балки Россиянинг энг машхур юлдузлари бўлган Филипп Киркоров, Сергей Зверев, Надежда Бабкина, Слава, Митя Фомин, Ксения Бородина, Лера Кудрявцева ва бошқалар хам тақдим қилишди. Шахзода хам мазкур тақдимотда улар каби модел сифатида иштирок этиб, подиумда рус стилидаги жамланмадан либосда намоён бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг подиумида Шахзоданинг бу иккинчи маротаба модель сифатида тақдимотда қатнашиши.