Dushanba, 02.12.2024, 22:46
WWW.BIZ.BIZ.UZ Universal Real Portal
Приветствую Вас Yangi | RSS

WwW.Biz.Biz.uZ
MINI-CHAT
200
OVOZ BERISH
Siz qayerdansiz?
Всего ответов: 503
HISOBLAGICH

Xozir Saytda: 7
Mehmon 7
Foydalanuvchi: 0
Главная » 2011 » Mart » 18 » Shou-Biznesning so'nggi yangiliklari
11:16
Shou-Biznesning so'nggi yangiliklari
ҲОСИЛА РАҲИМОВА: "ЎШАНДА УСТИМДАН КУЛИШГАНИДА, ТИШИМНИ ТИШИМГА ҚЎЙГАНМАН!”

Бу гал ҳамкасблари нишонида «курашчи, улоқчи» хонанда Ҳосила Раҳимова бўлди.

Собиржон Мўминов:

- Бир қарашда ҳамма билан гаплашиб кетаверадиган аёлларга ўхшамайсиз. Табиатан қандай одамлар билан тез тил топиша оласиз?

- Кўпчилик мени яқиндан билмаганлар шундай ўйлайди. Аслида эса ҳар қандай характердаги одам билан тил топишиб кета оладиган табиатим бор. Яхши суҳбат орқали ёмон одамни яхши қилиш, жиддий одамни кулдириш мумкин. Фақат инсонда хоҳиш ва сабр бўлиши керак Ҳатто ўзимга баъзида суҳбатдан сўнг "Сизни оғир феълли, ман-ман деб ўйлагандик, ўзимиздан экансиз-ку!” деб қолишади. ..



Феруза Жуманиёзова:

-Саµнада жасур, шаддод аёлсиз. Ҳаётда-чи....

- Саҳнада Тўмарис ва Барчинойнинг замонавий кўринишдаги тимсоли бўлишим мумкин, аммо оилада ҳамма ўзбек аёллари қатори оддий уй бекасиман, холос... Оила тизгини эркак қўлида бўлгани маъқул! Ҳаётда ҳам қувноқман, аммо меъёрда. Шаддодлигим бор, лекин бу - бетгачопар, чўрткесарман дегани эмас! 



Шербек Шодиев;

— Сизга нисбатан оммабоп сайтлардан бирида: "Аёл кишига "бирам ярашибдики”, эркакдек кишидек кураш кийимида кураш ҳақида куйлаш” ” деб танқидий, кинояли фикр билдирилган экан, Ўқиб, жаҳлим чиққанди? Бунга ўзингиз қандай қарайсиз?

-Кураш” қўшиғимга ишланган клип ҳаммага ёқди, ҳеч қандай ноўрин гаплар бўлмади. Мутахассислар томонидан ҳам илиқ фикрлар берилди. Танқид жавобга келсак, кураш ҳақида куйлаб туриб, ялтироқ оқшом либосида чиқмайман-ку! Сизга бир сирни айтаман, ўзим ҳам 10-синфгача кураги ерга тегмаган курашчи қиз полвонлардан бўлганман. Бунинг нимаси ёмон! Агар шу гапни журналист ёзган бўлса, нима ҳам дердим, гуруч курмаксиз бўлмайди. Бугунги кунда журналистлар орасида миллийлик улуғланиб, қадрланаётган жамиятда яшаётганидан бехабарлари ҳам бор экан-да. Ўша журналист диққатига, айнан шу қўшиғим ва клипим учун Миллий кураш федерацияси менга кураш кийимини совға қилган. Агар бу ишим мантиққа тўғри келмаганида, шунча эътиборга лойиқ кўришмасди.

Абдулла Қурбонов:

-Хабаримиз бор, укангиз Абдуманнонга ҳамма имкониятни яратиб беряпсиз. Клипингизда бош ролни ижро қилди, концертингизда олиб чиқдингиз, бирга дуэт айтаяпсиз... Бу билан уни реклама қиляпсизми ёки...

-Ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг бурчимиз. Санъатнинг йўли оғирлигини биламан, аммо укам астойидил истагани ва интилгани учун унга бу борада қаршилик қилмадим. Бугунги кунда Тошкент "бозорини” забт этмаган бўлса ҳам, Сурхондарёда уни яхшигина танишади! Келажакда қандай муваффақиятларга эришади, буни вақт кўрсатади... Дуэт айтиш масаласига келсак, укам-да, (кулади) таклифини рад эта олмадим. Биласизми, санъатга кириб келганимдан бери дуэт айтмагандим. Аслида, бу мавзуни бошқа биров билан айтиш ҳам тўғри бўлмасди.. Чунки мавзуси санъатга энди кириб келаётган укага опанинг насиҳатлари... Қўшиқни тинглагач, қолган маълумотни оларсиз... 



Ҳилола Ҳамидова:

-Клипларингизни кам айлантирасиз. Наҳотки, Ҳосила Раҳимовада "промоушн” учун пул кам?!

-Худога шукур, имкониятим етарли. Шунчаки ўзим ҳадеб клипларимни "айлантириш”ни ёқтирмайман. Мухлислар ҳамма нарсанинг энг сара ва ёқимлиларини танлашади. Яхши ижод эса доим ҳам бўлавермайди. "Қўшиқ қиляпман, уни айлантирмасам бўлмайди” деб бўлар-бўлмас нарсани мухлислар онгига тиқиштиришни хуш кўрмайман. Ҳар куни телевизорни эгаллаб олиб, мухлисларнинг жонига теккандан кўра, ёқимли, зўр қўшиқ билан соғинтириб кўринганим яхшимасми?! 



"Сурхон” гуруҳи:

- Кун келиб, илк шогирдингиз сиздан ўзиб кетса... Алам қиладими?

- Алам-ку қилмасди аммо, дангаса томиримга зирапчадек ботиб, мени ишлашга ундарди...(хандон отиб кулиб) Ўзимга ўзим:" Ўла, Ҳосила бу кунингдан баттар бўл! Ҳолинг шуми?!” деган бўлардим. Албатта, ҳазил бу. Хатони ўзимдан қидирган бўлардим...

Яна бир гап, - устоздан ўзмаган шогирд шогирдмас! 



Дилноза Имияминова:

-Қўшиқларингизни бемалол ўз шевангизда куйлаб чиқасиз. Бу ҳолатга нотўғри муносабат билдирганлар ҳам бўлганми?

-Ҳақиқатдан сурхон шевасида биринчи куйлаган хонандаман. "Бийигул” қўшиғимга олинган клипнинг эфирга берилишини 2 йил кутганман. Чунки у шевада куйланган биринчи тарона эди-да… Шу қўшиғим орқали мен сурхон шеваси ва либосларини шоу-бизнесга олиб кирдим, деб айта оламан. Илк бор эфирга берилгандан сўнг кўпчилик ҳатто устимдан ҳам кулган. Тишимни-тишимга қўйиб чидаганман. Аммо ўзимнинг воҳадошларим қўллаб-қувватлаган. Уларнинг далдаларидан куч олиб, шевамни, миллий либосларимни барибир тарғиб қилавераман деб аҳдимдан қайтмаганман. 
Категория: Shou-Biznes | Просмотров: 946 | Добавил: uzxaker | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

KIRISH
Dushanba
02.12.2024
22:46


Mehmon, BIZ SIZNI KO'RGANIMIZDAN XURSANMIZ RO'YXATDAN O'TING YOKI SAYTGA KIRING!

SAYTDA QIDIRISH
SMS JO'NATISH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile

SMS SHERLAR

 SMS XAZILLAR

 SMS SEVGI SO'ZLARI

 SMS DO'STLIK

 SMS LATIFALAR

 SMS JONLI SHERLAR

 SMS MANTIQIY

 SMS MAQOL

 SMS SEVGI

 SMS SPORT XAZILLARI

 SMS TABRIK SHERLAR

 SMS TOPISHMOQLAR

 SMS STUDENT

 СМС НОВИЙ ГОД

 ЛЮБОВНИЕ СМС

 Прикольные смс

 СМС СТИХИ

BIZ BILAN ALOQA
Portal Prezidenti
Abdullox Abdurozzoqov
Агент@mail.rumegamedia.uz@mail.ru
(+99894) 681-92-78

Barcha xuquqlar ximoyalangan Abdullox Abdurozzoqov © 2024