Seshanba, 03.12.2024, 01:38
WWW.BIZ.BIZ.UZ Universal Real Portal
Приветствую Вас Yangi | RSS

WwW.Biz.Biz.uZ
MINI-CHAT
200
OVOZ BERISH
Siz qayerdansiz?
Всего ответов: 503
HISOBLAGICH

Xozir Saytda: 1
Mehmon 1
Foydalanuvchi: 0
Главная » 2011 » Aprel » 12 » Улуғбек Қодировга шам ёқиб кетишди. Машхурларга мухлисАлар тажовузи.
20:15
Улуғбек Қодировга шам ёқиб кетишди. Машхурларга мухлисАлар тажовузи.

Улуғбек Қодировга шам ёқиб кетишди. Машхурларга мухлисАлар тажовузи.


«РАФАЭЛЛО СЕВГИ ТИМСОЛИМИ ЁКИ

МАШҲУРЛАРГА ШАРМАНДАЛИК БИЛАН ЁҚИШ МУМКИНМИ?»


Ёшлар орасида бирор машҳурга мухлислик, фанатлик каби одатлар аввал ҳам бўлган, лекин, ҳозирда бу "ҳолат” жуда авж олиб, мода бўлиб кетди менимча))) Ана шундай ҳолатларни концерт ва бошқа тадбирларда ҳам кўриб тураман, лекин бир неча кун аввал содир бўлган реал воқеани кўриб, бир тарафдан кулгим ва бир тарафдан ана шундай ваҳший фанат қизларни тарбия ва қадрига ачиндим, дейишим мумкин. 

Актёр Улуғбек Қодировнинг уйига рўпарама-рўпара уйда яшайдиган дугонамнинг уйига меҳмонга борган эдим. Кечки соат 20.00 лардан ошгач, бирданига бир қизнинг ёқимсиз баритонли овозини эшитиб, ҳайрон бўлиб, дугонам иккимиз деразадан кўчага қарадик. Кўчада, актёрнинг уйи рўпарасида "иболи-ҳаёли” имиджида, юбка кийган, устига панчо ташлаб олган бир қиз, қўлини белига қўйганча, "Улуғбек акааааааааааааааааа” деб, жон куйдириб))) қичқирарди. Овозларига ҳай-ҳай, опера ижро қиляптими дейсиз! Афсуски, "Улуғбек акаси” уйда йўқ шекилли, уй чироқлари ўчиқ ва бечоранинг бу товушига ҳеч ким жавоб бермади.))) 

Унинг "бевақт қичқириши”дан безовта бўлган кексароқ қўшни аёллардан бири ўз деразасини қия очиб: "Қизим, ўшани уйини эшигини бориб тақиллатинг! Қиз бола кечки пайт, бунақа кўчада бақириши яхши эмас.”деди-ю, кутилмаганда қиздан: "Сизни олдингизга келганим йўқ! Сиз уйингизда қ........ ўтиринг!” деган "ширин, чиройли” жавобни эшитиб, бу қизни "одоби”га, ҳайратдан ёқа ушлаб, деразасини ёпди.

Бошқа бир аёл ҳам қизга:- "Уйида ҳеч ким йўққа ўхшайди, чироқлари ўчиқ-ку” – деган эди. Қиз: - "Нимага ҳамманглар аралашаверасизлар? Сизларни уйингизга келганим йўқ!” – деб уришиб берди. Ана одоб......

Бу "текин тамоша” тахминан 10-15 минутлар чамаси давом этди. Ниҳоят, бечора "операчи” қизни овози бўғилиб қолди шекилли, жим бўлди. Кейин эса, қўл телефонини олиб, кимларгадир (балки ўша Улуғбек акасигами) роса телефон қилди ва асабийлашиб, у ёқдан бу ёққа юрди. Лекин, негадир қўшнилар "маслаҳат”ига кўра, бориб актёрни эшигини чақирмади. Фақат деразасини тақиллатмоқчи бўлди, лекин негадир тақиллатмади ҳам. 

Шундан сўнг, қиз ёнидан бир қути "Рафаэлло” ширинлигини ва яна нимадир олди. Телефонда гаплашган одами маслаҳат бердими ёки у ўша акажонисини машинасини билар эканми? Ўзича актёрни машинаси деб, маҳаллада турган, уни машинаси билан бир хил русумдаги (ранги ҳам бир хил) автомобилни багажи устига ширинлик қутисини қўйиб, қути устига нимадир ёқиб қўйди! Кейин бўлса, тинимсиз равишда, машинани уриб-тепа бошлади! Сигнализация ишласа, актёрни чиқади деб ўйлади шекилли! Лекин, машинани сигнализацияси йўқ эканми, сигнал товуши чиқмади. Буни кўриб, деразадан қараганлар, ҳайрон бўлишди. Баъзилар: - Жиннимисан? Машина устида ҳам олов ёқадими? Ўчир! – дейишса, қиз: "Бу романтика, севгим тимсоли Рафаэлло! Улуғбек акам роса хурсанд бўладилар” деса бўладими? Ўзи у қиз соғми деб ҳам, ўйлаб қолдик))))))

Афсуски, бу машинани эгаси бошқа экан! Машина эгасининг синглиси, уйи деразасидан бошини чиқариб: - Ҳой, бу мени акамни машинаси, ўчир! – деса ҳам, қиз ҳеч ишонмади! Аксинча, бақириб у билан уришди. 

Овози бўғилдими ёки машинани тепиб чарчадими, ниҳоят қиз кетди.

Қиз кетиши билан, машина эгасини синглиси чиқиб, оловни ўчириб қараса, қиз ёқиб кетган нарса ёниб, эриб машина устини расво қилаётган шағам экан! Уни жаҳли чиқиб, шағамни олиб ташлади ва ширинликни ўша ерда ўйнаб юрган кичкина қизчаларга бериб юборди. Ана бўлмасам)))

Бу воқеани кўриб ҳайрон бўлиб турганимда, дугонам "Ҳеч ҳайрон бўлма, бу ҳали бир учи! Бундан баттарлари ҳам бор. Ҳатто, групповой бўлиб келишади, деразасини тақиллатишади, бақиришади” – деди. 

Дугонамни онаси: - "Уятсизлар! Ўз қадрини билмайдиган жиннилар! Қиз бола ҳам шунақа бўладими? Ҳозир шу қиз фақат ўзини номини эмас, балки ўзи қатори бошқа қизларни ҳам қадрини ерга уряпти. Қиз бола деган номга иснод! Буни бу ишини кўрганлар, қизлар машҳурлар учун ҳар қандай жинниликка ҳам тайёр деб билашади. Шундай қизни туққан онасига минг лаънат!” деди.



Мени ўзимни ишим шоубизнес билан боғлиқ бўлгани учун, аввал ҳам кўпгина машҳурлардан бундай ҳодисаларни эшитган, лекин унчалик аҳамият бермаган эдим. Ўзим гувоҳ бўлгач, уларнинг гаплари эсимга тушиб кетди.

Қани қизлардаги ибо-ҳаё ва ғурур? Наҳотки, ана шу шармандалик билан машҳурларга ёқиш мумкин бўлса? Севги бу реклама эмас, чиқиб ҳамма жойда бақирсанг! Бу ҳолат севги ҳам эмас, ўткинчи ваҳший фанатлик, деярли касаллик менимча. Бу каби "ҳолат”лар чет элда мумкиндир, лекин биз ўзбек қизларида оз бўлса ҳам, уят деган нарса бўлиши керак назаримда! Ўша қизлар эртага бирор хонадонга келин бўлиб боришга лойиқмиканлар? Улар ўзлари машҳурлардан нима исташади? Ахир тушуниб етиш керак машҳур инсон битта, уни севадиганлар кўп. Уларни ҳаммасини у машҳур ҳурмат қилиши мумкин, лекин ҳаммасига ҳам уйлана олмайди-ку. 

Жуда кўплаб эркак хонанда ва актёрлардан эшитган бир гапим ёдга келди. Жуда қўпол гап бўлса ҳам, шу гап қиз болаларни оғзидан чиққанига ҳайрон қоласан. Уят бўлса ҳам, бошқа қизларга сабоқ бўлиши учун ёзяпман. Эркак хонандалар ва актёрлар вилоятларга боришганда, деярли жуда кўпларига (албатта ҳар бирини исмини ёзиб ўтирмадим) қизлар "қизлигимни олинг” деган "таклиф” билан чиқишар экан! 

Ана қизларни "нима” истаётганликлари! Эшитиб, одам ҳайратдан ёқа ушлайди.

Бундан ташқари, машҳурларни уйларини аниқлашиб, уйи олдига бориб бақиришлар, эшигини тақиллатиб, "очмасангиз ўзимни шу ерда ўлдираман” деб қичқиришлар, янада нозик усул, машҳурларга қўнғироқ қилиб, "ҳозир бир дугонам ўзини ўлдиряпти. Сиз ҳозир мана шу жойга уни кўргани келсангиз, ҳаётини сақлаб қолардингиз. У сизни севади, сиз келмасангиз ўзини ўлдиради” деб «мулойим» таҳдид қилишлар, ўзини ёлғондан касалга солиб, машҳурга қўнғироқ қилиб, ялиниб чақиришлар, машҳурларни машинасига ҳар хил севги сўзларини бўёқларда ёзиб кетиш каби аҳмоқона одатлар, қизларни ўзларини ўзлари ерга уришлари, ҳаммага масхара ва шарманда бўлиб, ўзларини хор қилишларидан бошқа нарса эмас, назаримда! Бундан ташқари, энг хавфлиси баъзи қизлар, ўзларини машҳурларни машинаси тагига ташлашгача боришаётган экан! 

Афсуски, бу "ҳолат” эпидемия сингари, 12 ёшдан 24 ёшгача бўлган қизлар орасида ҳозирда жуда авж олиб, модага айланмоқда назаримда. Илгари ҳам фанатлик бўлган, лекин қизлар ўзларини бу даражада ерга уриб, ўз қадрини оёқ-ости қилиб, шармандаликкача боришмаган бўлишса керак менимча, яна билмадим......
Категория: Shou-Biznes | Просмотров: 882 | Добавил: megamedia | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

KIRISH
Seshanba
03.12.2024
01:38


Mehmon, BIZ SIZNI KO'RGANIMIZDAN XURSANMIZ RO'YXATDAN O'TING YOKI SAYTGA KIRING!

SAYTDA QIDIRISH
SMS JO'NATISH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile

SMS SHERLAR

 SMS XAZILLAR

 SMS SEVGI SO'ZLARI

 SMS DO'STLIK

 SMS LATIFALAR

 SMS JONLI SHERLAR

 SMS MANTIQIY

 SMS MAQOL

 SMS SEVGI

 SMS SPORT XAZILLARI

 SMS TABRIK SHERLAR

 SMS TOPISHMOQLAR

 SMS STUDENT

 СМС НОВИЙ ГОД

 ЛЮБОВНИЕ СМС

 Прикольные смс

 СМС СТИХИ

BIZ BILAN ALOQA
Portal Prezidenti
Abdullox Abdurozzoqov
Агент@mail.rumegamedia.uz@mail.ru
(+99894) 681-92-78

Barcha xuquqlar ximoyalangan Abdullox Abdurozzoqov © 2024