Главная » 2011»Iyun»9 » Жодуланган хазина ёхуд 211 йил илгари сувга ғарқ бўлган бойлик ҳалигача қидирилм
21:42
Жодуланган хазина ёхуд 211 йил илгари сувга ғарқ бўлган бойлик ҳалигача қидирилм
Биргина матрос тирик қолди
18 асрнинг охирларида Гамбург Европанинг энг йирик савдо марказларидан бирига айланган, гамбурглик савдгарларлар учун қарзга пул олиш жуда муҳим эди. 1799 йилнинг сентябрь ойида. лондонлик банкирлар гамбург савдогарлари талабига биноан мингта олтин, 500 кумуш ёмбидан иборат юк тайёрлаб қўйилади. Англия ҳукумати қарорига биноан юклар “Лютин” кемасига юкланди. Бу уч мачтали кема 900 тонналик сув сиғимига эга бўлиб, ўз давридаги тезюрар, яхши қурол-яроққа эга кемалардан саналарди.
Олтин ва кумушлар ўта махфий тарзда кемага ортилади 9 октябр куни ярим тунда фрегат мамлакатни тарк этади. Ҳаво очиқ, қуёш чарақлаб турарди. Аммо, тонгга яқин Шимлий денгиз осмонидаги булутлар қуюқлашиб, кучли шамол турди. Бўрон бошланди. “Лютин” ўз бошқарувини йўқотди.. Кема борти қумли саёзликка тиқилиб, катта талафот кўрди. Ва ниҳоят Голландияга қарашли Терсхеллинг ороли яқинида ағдарилиб, сувга ғарқ бўлди. Бутун командадан фақат биргина матрос тирик қолди. Хазина қум остида қолди
Франция билан иттифоқчи бўлган Голландия ҳукумати катта бойлик юкланган кема ҳалокатидан хабар топиши ҳамоно чўккан кемани мусодара қилишини маълум этган. Аммо, голландлар сувга чўккан бойликни чиқариб олишга унчалик шошилмадилар. Дастлабки уриниш кема ҳалокатидан икки йил ўтгачгина амалга оширилди. Маҳаллий балиқчилар ҳам устрица тутишга мўлжалланган тўрлар ёрдамида ёмби қутиларини чиқаришга ҳаракат қилиб кўришди. Ва ҳатто бир нечта ёмби ва тангаларни чиқаришга ҳам муваффақ бўлишди.
Аммо, вақт ўтгани сайин вазият ҳам ўзгара борди. Денгиз оқими қисқа фурсатда чўккан кема кема бортини қум билан кўмиб юборди, натижада бойликлар ҳам бир неча метр қалинликдаги қум қатлами остида қолди.
Голланд балиқчилари дастлабки олтин ёмбиларни 1801 йилнинг январида қўлга киритишган эди. Шу тариқа Голландияда Имтиёзли қутқарув жамияти номли компаня пайдо бўлмагунча ҳеч ким бу бойликка дахл қилмади. Ушбу компания ҳукуматдан чўкка фрегат бойликларини чиқариб олиш бўйича барча ҳуқуқларни қўлга киритди.
Бу янгиликни Англияда катта хавотир билан қарши олишди. Чунки, кемани катта бойлик билан гамбургга йўллаган лондонлик банкирлар чўккан бойликни қачондир ўзлари чиқариб олишларига умид боғлашган эди. Шу тарзда уларнинг сўнгги умидлари ҳам пучга чақаётган эди. Аммо, сувости хазинасини излаб топиш қа унга эгалик қилиш жуда мушкул иш эди.
Бесамар ҳаракатлар
Чорак аср давомида “Имтиёзли қутқарув жамияти” аъзолари ҳалокат рўй берган ҳудудда бесамар иш олиб боришди. 1857 йилда қидирув ишларини ниҳоясига етказиш ҳақида қарор қабул қилинди. Тасодифий денгиз оқими туфайли қум уюмини қарама қарши томонга сурди ва кеманинг усти очилиб қолди. Аммо, шунда ҳам ғаввослар хазинани қўлга кирита олмадилар. 1858 йилда, кема ҳалокатидан олтмиш йил ўтиб, сувга чўккан хазинанинг кичики қисмини, 10 минг фунт стерлинг миқдоридаги ёмбиларни ташқарига олиб чиқишди. Аммо, 1860 йилда қум қатлами қалинлашиб, ёмбиларни олишнинг имкони бўлмай қолади.
Орадан яна олти йил ўтди. Бу вақт ичида сув ости техникалари ва ғаввослик анжомлари бир мунча такомиллашди. Юқори қувваатли балчиқ ковловчи мосламалар ихтиро қилинди. “Лютин”ни қидириш ишларида ана шу янги асбоб-анжомлар ҳам сафарбар этилди. Аммо, денгиз барибир инсондан кучлилик қилди.
Голланд хазина изловчилар сувости хазинасидан умидларини узиб, “жанг майдони”ни ташлаб чиқишга мажбур бўлишди. Олтинлар ҳали Англияда унутилмаган эди. Чўккан кемаларни сувдан чиқариш билан шуғуллнувчи бир инглиз компанияси аллақачон ҳафсаласи пир бўлган голландлар билан ўзаро фойдали битим имзолади. Унга кўра, агар хазина сувдан чиқариб олинса, унинг етмиш фоизи инглизларга, қолган 30 фоизи эса, голлагндларга тегиши керак эди.
1911 йилда кема чўккан ҳудуддаги қидирув ишлари яна қайта тикланди. Инглизлари ўзлари билан замонавий балчиқ титувчи воситалар билан бирга юқори босимга эга махсус насослар ҳам олиб келишган эди. Шунда бўлса-да, бу компания вакиллари ҳам бирор натижага эришолмадилар. Худди ўчакишгандек ғаввослар қумни қанчалик четга суришга ҳаракат қилишмасин, кучли оқим ундан кўра кўпроқ қум билан хазина устини “ёпиш”га тиришарди.
Шунда инглиз муҳандислари бошқача қарорга келишди: Кеманинг қум остидан чиқариш учун оқим йўналишини ўзгартириш керак. Бунинг учун эса, сув тубида икки километр узунликда канал қазишга тўғри келарди. Сувоси каналини қазиш ишлари 1913 йилгача давом этди. Қурувчилар бир ярим миллион тоннага яқин қумни қазиб чиқаришди.. Кемани ғайритабиий куч қўриқлайди
Ва ниҳоят оқим йўналиши ўзгарди ва кема корпуси очилди. У ерда олтин ва кумуш ёмбиларга олиб борувчи туйнук яққол кўриниб турарди. Аммо, ғаввосларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Худди аллақандай ғайритабиий куч Шимолий денгиздаги хазинани қўриқлаб тургандек эди. Хуллас туйнук ғаввослар кириши учун жуда торлик қилди. Орадан бир неча кун ўтиб, ғаввослар яна кема бортига тушишди. Улар туйнукни кенгайтириш учун ўзлари билан зарур асбобларни ҳам олиб тушишганди. Аммо, бу пайтда кема борти тўнкарилиб қолганди.
Кўп ўтмай биринчи жаҳон уруши бошланди ва сувости хазинасини ҳам маълум муддат “тинч қўйишди”. Аммо, хазина билан боғлиқ саргузаштлар тугамади. Аммо, уларнинг ҳеч бири натижа бермади. “Лютин” хазинаси эса, ҳозирга қадар бир неча метрлик қум қатдами остида ўз эгасини кутиб ётибди.